Xorazm viloyati, Sarapoyon qishlog‘i Paxtagul mahallasi Navro’z ko‘cha 170-uy

blog
  • Prezident qaror va farmonlari
  • 6-02-2024, 09:51

Maktablarda xorijiy tillarni o'qitishning yangi tartibi joriy qilinadi.


Президент қарори: Мактабларда хорижий тилларни ўқитишнинг янги тартиби жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди

✅Унга кўра, 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб:

➡️ умумий ўрта таълим муассасаларининг 10–11-синфларида тажриба-синов тариқасида ўқувчиларнинг танловидан келиб чиқиб “Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” ёки “Бизнес ва касб-ҳунар” йўналишлари бўйича ҳам ўқув жараёни босқичма-босқич ташкил этилади (таянч ўқув режа асосида ўқитиш билан бир қаторда);

✅Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади, унга мувофиқ:

➡️ 5–9-синфларда хорижий тилга ўқитиш интенсивлигини ошириш орқали ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади;

➡️ 10–11-синфларда хорижий тилни ўқитишда асосий эътибор ўқувчиларнинг академик ёзув ва сўзлашиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади;

➡️ “Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” йўналиши доирасида хорижий тил фанини танлаган ўқувчилар 10–11-синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади. 

📆 2024 йил 1 майга қадар 11-синфда иккинчи хорижий тилнинг камида А2 даражада ўзлаштирилишини назарда тутувчи хорижий тил фани бўйича ўқув режа ва дастурлар такомиллаштирилади. 

📆 2024 йил якунига қадар умумий ўрта таълим муассасаларига хитой, немис, француз, корейс, инглиз ва япон тиллари бўйича малакали мутахассислар жалб қилинади.

Manzil

  • Xorazm viloyati, Sarapoyon qishlog‘i Paxtagul mahallasi Navro’z ko‘cha 170-uy
  • +998 (99) 211-47-41
  • xonqamaktab5@gmail.com
  • Ish vaqti: 9:00 - 18:00
«    Декабрь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Yil dasturi

Maktab manzili